АсосийЖамият

Андижонда корхонадаги авария ортидан ариқларда нефть оқди

Ҳолат юзасидан Вилоят Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси муносабат билдирди.

'Андижонда корхонадаги авария ортидан ариқларда нефть оқди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бўлоқбоши тумани Раиш қишлоғидан оқиб ўтувчи каналда қоп-қора нефть оқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилмоқда.

 Қайд этилишича, “SANOAT ENERGETIKA GURUHI” МЧЖ томонидан нефтни қайта ишлаш натижасида авария ҳолати аниқланган.

Айни вақтда ушбу ҳолат тўлиқ бартараф этилган. Ҳолат бўйича “САНОАТ ENERGETIKA GURUHI” МЧЖга тегишли тартибда текширув ўтказиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

“Текшириш яхуни билан табиатга етказилган зарар ва таъсир чоралари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади”, — дейилади изоҳда

    Бошқа янгиликлар