АсосийДунё

Озарбайжон илк бор Украинага газ етказиб берди

Синов етказиб берилиши Трансболқон йўлаги орқали амалга оширилди.

'Озарбайжон илк бор Украинага газ етказиб берди'ning rasmi

Озарбайжон илк бор Украинага газ етказиб берди. Бу ҳақда Украинанинг “Нефтогаз” энергетика компанияси бошқаруви раиси Сергей Корецкий маълум қилди.

"Синов етказиб берилиши Трансболқон йўлаги орқали амалга оширилди. Бу ҳажм жиҳатидан кичик бўлса-да, стратегик аҳамиятга эга қадам бўлиб, узоқ муддатли ҳамкорликка йўл очади", — Корецкий.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ “Нефтогаз” Озарбайжоннинг SOCAR энергетика компанияси билан газ хариди бўйича илк шартномани имзолаганди.

Украина Энергетика вазири Светлана Гринчукнинг сўзларига кўра, Трансболқон газ қувури Украинага бутун дунёдан Гресия ва Туркиядаги терминалларга келаётган суюлтирилган газ ҳамда Озарбайжон газига йўл очади. У “Нефтогаз” ва SOCAR ўртасидаги битим олиб борилган саъй-ҳаракатлар ва музокаралар натижаси эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Трансболқон йўлаги – бу Украина, Молдова, Руминия, Болгария ва Туркия ҳудуди орқали ўтувчи магистрал газ қувури ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёда ҳар 30 сонияда бир киши гепатитдан вафот этмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:31

    Дунёда ҳар 30 сонияда бир киши гепатитдан вафот этмоқда

    Вирусни юқтирган беморларнинг аксарияти ўз касаллигидан бехабар.

    'Энди ChatGPT билан мулоқот қилиш ҳукуматга топшириладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:53

    Энди ChatGPT билан мулоқот қилиш ҳукуматга топшириладими?

    Шифокорлар, ҳуқуқшунослар ва психотерапевтлар билан суҳбатлар сир сақланади, аммо сунъий интеллект учун бундай қоидалар ҳали мавжуд эмас.

    'Энди Россияда мигрантлар таксичилик қила олмайдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:58

    Энди Россияда мигрантлар таксичилик қила олмайдими?

    Тақиқ айнан енгил автомобилларни ижарага олган муҳожирларга тегишли.

    'Нью-Йорк марказида отишма ортидан 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:42

    Нью-Йорк марказида отишма ортидан 5 киши ҳалок бўлди

    Билдирилишича, воқеа жойида полиция бошқармаси ходими ҳам ҳаётдан кўз юмган.

    'Франция тарихдаги энг йирик киберҳужумлардан бирига дуч келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:13

    Франция тарихдаги энг йирик киберҳужумлардан бирига дуч келди

    Номаълум хакер ядровий кемаларга оид 13 GB махфий маълумотларни оммага тарқатиб юборди.

    'АҚШ 10 миллион долларлик аёллар контрацептивларини ёқмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:19