АсосийЖамият

25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди

Айни вақтда марказ биносида қурилиш ва пардоз ишлари деярли якунланган бўлиб, экспозиция ва контент билан тўлдириш ишлари қизғин давом этмоқда.

'25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши ишлари якуний босқичда амалга ошириляпти. Айни вақтда марказ биносида қурилиш ва пардоз ишлари деярли якунланган бўлиб, экспозиция ва контент билан тўлдириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз ва хориждан жалб этилган 2000 га яқин олимлар, мутахассислар, дизайнерлар, ҳунармандлар ва архитекторлар 800 дан зиёд лойиҳа устида фаол иш олиб боришмоқда.

Айни пайтда 1-босқич учун танлаб олинган ва тайёрланаётган 400 га яқин ҳар бир лойиҳа Президентимиз томонидан илгари сурилган “Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” концепцияси асосида шакллантирилмоқда.

Ушбу концепция асосида тарихий, илмий манбалар ва археологик далилларга таянилган ҳолда экспозициялар мазмун жиҳатдан тўлдирилмоқда.

Хусусан, марказ контентини бойитиш мақсадида 59 та макет яратилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 24 таси замонавий 3D форматда намоён бўлиши кутиляпти. Барча макетлар юксак сифат, аниқлик ва илмий асосга таянган ҳолда тайёрланиши белгиланган. Вақт омили эса сифатга таъсир қилмаслиги, ҳар бир макет музейга муносиб даражада бўлиши шартлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги ишларда муҳим ҳамкорлик ташаббуси хусусида ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Ўзбекистондаги энг оммавий телемедиа платформалардан бири — “Севимли” телеканали томонидан Президент ташаббусини қўллаб-қувватлаш йўлида тарихий обидалар макетларини тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Телеканал ташаббуси билан 25 та энг муҳим тарихий обида макетлари Ислом цивилизацияси маркази музейига беғараз ҳадя сифатида тақдим этилиши режалаштирилган.

– Президентимизнинг ғояси асосида бунёд этилаётган ушбу марказ контентини бойитиш учун тарихий обидалар макетини яратиш билан ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилдик. Макетлар устида иш жорий йил апрель ойида бошланган. Ҳар бир макетни яратиш жараёнида тарихий асослар, безаклар, меъморий услублар батафсил ўрганилаётгани, олимлар билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани ишимизга жиддий ёндашувдан далолат беради.

Айни пайтда 4 та макет тўлиқ тайёр. Макетлар катта масъулият билан тайёрланмоқда. Ҳар бир объект муҳокамалар ва илмий хулосалар асосида яратиляпти. Айримлари якунланган, қолганлари ишлаб чиқариш босқичида. Биз Президентимизнинг бу буюк ғояларини ҳаётга татбиқ этишда иштирок этишдан ғоятда мамнунмиз, – дейди “Севимли” телеканали "Севимли" телеканали Бош директори.

Макетлар “Севимли” телеканали буюртмасига асосан “Артефакт” фирмаси томонидан яратилаётган бўлиб, бу жараёнга 15 дан ортиқ мутахассислар — техник ходимлар, моделлаштириш бўйича дизайнерлар жалб этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:17

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

    'Тошкентда 20 ёшли йигит бошқарувидаги Spark тунда "авария"га учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:17

    'Бугун ҳаво бироз салқин бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:23

    Бугун ҳаво бироз салқин бўлади

    26 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Хорватияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 18:54

    Хорватияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    У 2022 йилда ушбу мамлакатга вақтинча ишлаш мақсадида борган. 2025 йилда инсультга учраган.

    'Сўнгги 6 ойда 3 млндан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 18:27

    Сўнгги 6 ойда 3 млндан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди

    Президент аҳоли бандлиги ва касбий таълими бўйича янги ёндашувлар борасидаги тақдимот билан танишди.

    'Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 17:34

    Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди

    Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Мирзо Улуғбек ворислари” кўмагида ёш мутахассислар тайёрланади.