АсосийЖамият

Энди магистратура ва докторантурага киришда тил сертификати талаб қилинмайди(ми?)

Вазирлик изоҳ берди.

'Энди магистратура ва докторантурага киришда тил сертификати талаб қилинмайди(ми?)'ning rasmi

Магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишда сертификат талаби бекор қилинмаган, дея ёзмоқда Олий таълим, фан вп инновациялар вазирлиги ахборот хизмати.

Хабарга кўра, ижтимоий тармоқларда 2025 йил 19 июлдаги ПФ–114-сонли Президент Фармони нотўғри талқин қилинган. Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Мазкур Президент Фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди ва баъзиларининг айрим бандлари ўз кучини йўқотди.

Хусусан, 2021 йил 19 майдаги ПҚ–5117-сонли Қарорнинг 6-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланди. Ушбу бандда магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишда хорижий тил сертификати талабининг илк жорий этилиши назарда тутилган эди.

Бироқ мазкур норманинг чиқариб ташланиши хорижий тил бўйича сертификатлар талаби бутунлай бекор қилинди дегани эмас.

Сабаби, 2024 йил 24 майдаги ПФ–81-сонли Президент Фармони билан магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилиши белгиланган:

- хорижий тиллар йўналишлари бўйича — камида C1 даражасида;

- гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича — камида Б2 даражасида;

- бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари бўйича — камида Б1 даражасида.

Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ПФ–81-сон Президент Фармони билан белгиланган хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатлар талаби ҳозирда ҳам амалда эканини эслатади ва бу борада тарқалаётган нотўғри талқинларга эътибор бермасликни сўрайди, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.