АсосийЖамият

Тошкентда Германияга ишга юборишни ваъда қилиб фуқаролардан 18 минг доллар олган шахслар ушланди

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган.

'Тошкентда Германияга ишга юборишни ваъда қилиб фуқаролардан 18 минг доллар олган шахслар ушланди'ning rasmi

Тошкентда Германияга ишга юбориш ҳақидаги эълонлар орқали фуқароларни жалб қилиб, уларнинг пулларини қўлга киритган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Қайд этилишича, "F.A." МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (муқаддам судланганлар) фуқароларни гўёки Германия давлатига ишга юбориши ҳақида интернет ижтимоий тармоқларига эълонлар жойлаштирган. Ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 млн сўм (тахминан 5830 доллар) пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар