АсосийДунё

Нега Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилгани айтилди

Июль ойи бошида маҳаллий нашрлардан бири Тожикистондаги афғон муҳожирларига 15 кун ичида мамлакатни тарк этиш тўғрисида ультиматум қўйилгани ҳақида хабар берган.

'Нега Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилгани айтилди'ning rasmi

Тожикистон ҳукумати мамлакатда истиқомат қилаётган афғон қочқинларини оммавий депортация қилиш фактини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари маълум қилди.

Қайд этилишича, “минтақа ва дунёдаги мураккаб сиёсий-иқтисодий вазият” туфайли мамлакатга чет элликлар оқими сезиларли даражада ошган. Бунинг ортидан кўплаб муҳожирлар Тожикистонда ноқонуний яшаётгани ёки белгиланган қоидаларни бузаётгани аниқланган.

“Текширувлар давомида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, экстремизмни тарғиб қилиш, қочқин мақомини олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштириш, Тожикистондан транзит ҳудуд сифатида фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан, қонунбузарларни чиқариб юбориш чоралари кўрилмоқда”, — дейилади хабарда.

Хусусан, Афғонистон фуқароларининг бир қисмини депортация қилиш режалаштирилган. Июль ойи бошида маҳаллий нашрлардан бири Тожикистондаги афғон муҳожирларига 15 кун ичида мамлакатни тарк этиш тўғрисида ультиматум қўйилгани ҳақида хабар берган эди.

Шундан сўнг, Душанбе, Вахдат ва Рудакий туманларида ҳибсга олиш ва депортация қилиш бошлангани ҳақида маълумотлар тарқалган. Гувоҳлар қўлга олишлар кўпинча иш жойларида содир бўлаётганини билдирган. Тожикистондаги афғон муҳожирлари қўмитаси раҳбари Мусаввир Баҳодурий депортацияларни мамлакатда яшаш қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлаган.

Унинг келтирлишича, афғонлар “номақбул соқол қўйиш, ноўрин хатти-ҳаракатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, можароларда иштирок этиш, ижтимоий тармоқларда сиёсий фикрлар билдириш, диний тарғибот олиб бориш, ҳужжатсиз ишлаш ва фуқароларни ҳақорат қилиш” каби сабаблар билан чиқариб юборилмоқда.

Шу билан бирга, Баҳодурийнинг ўзи июль ойидаги оммавий депортация ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атаган. У “қочқинлардан ҳеч бири қўмитага расман мурожаат қилмаганини” айтган.

Расмий статистика (УНҲCР — БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги) 2024 йил охирида Тожикистонда тахминан 9 900 нафар рўйхатга олинган афғон қочқинлари мавжудлигини кўрсатади. Бироқ кўплаб манбалар ҳозирда бу рақам 10 000–13 000 атрофида ёки ундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Грецияда жазирама сабаб очиқ ҳавода ишлаш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 22.07.2025 21:47

    Грецияда жазирама сабаб очиқ ҳавода ишлаш тақиқланди

    Курерлар, қурувчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи ходимларга соат 12:00 дан 17:00 гача ишлаш ман этилган.

    '"Ҳеч ким қонундан устун эмас"'ning rasmi

    Дунё 22.07.2025 18:14

    "Ҳеч ким қонундан устун эмас"

    Трамп Обама ҳибсга олиниши мумкинлигига ишора қилди.

    '“Толибон” айрим аёлларни ҳибсга ола бошлади'ning rasmi

    Дунё 22.07.2025 18:07

    “Толибон” айрим аёлларни ҳибсга ола бошлади

    Аёл-қизлар кийим-кечак кийиш қоидаларини бузган бўлган.

    'Трамп АҚШни UNESCO'дан чиқаришга қарор қилди'ning rasmi

    Дунё 22.07.2025 17:55

    Трамп АҚШни UNESCO'дан чиқаришга қарор қилди

    Оқ уй ушбу ташкилот позициясини антиамерика, антисионистик, xитойпараст деб ҳисоблайди.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Дунё 22.07.2025 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Доллар курси 100,50 сўмга кўтарилиб, 12 704,02 сўм бўлди.

    'Трамп Алиевнинг нутқини баҳам кўрди'ning rasmi

    Дунё 22.07.2025 15:16

    Трамп Алиевнинг нутқини баҳам кўрди

    Озарбайжон раҳбари Трампни “уруш бошламаган ягона президент” деб атади.