Axios хабарига кўра, Зеленский ва АҚШ армияси вакили Д. Дрисколл 20 ноябрь куни Киевда бўлиб ўтган учрашувда янги тинчлик режаси нусхасини муҳокама қилди.
Аввалроқ режани ишлаб чиқишда Украина ҳали жалб қилинмагани ва у Россия билан маслаҳатлашилгани учун Зеленский уни муҳокама қилишга тайёр эмаслиги хабар қилинган эди. Шу боис Туркияда режани муҳокама қилиш учун режалаштирилган учрашув бекор қилинган.
Axios маълумотларига кўра, Дрисколл билан учрашувда Зеленский муросасоз позицияни эгаллаб, режани амалга ошириш учун биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирган.
Режада Киевдан Донбасси Россияга топшириш, ҳарбийлар сонини қисқартириш, узоқ масофали қуроллардан воз кечиш ва рус тилини расмий тил сифатида танлаш каби бандлар бор. Бунга эвазига АҚШ хавфсизлик кафолатлари беришга ваъда қилган.






