ГЭС вилоятда беш йиллик режа доирасида қурилган 6 та станциянинг сўнггиси ҳисобланади.
Маросим 20 ноябрь куни ўтди ва унда партия ҳамда ҳукумат раҳбарлари, ҳарбийлар, қурувчилар ва маҳаллий аҳоли қатнашди. Ким Чен Ин лойиҳанинг якунланиши мамлакат учун муҳим қадам эканини таъкидлаб, уни 2025 йилнинг муваффақиятли якунланиши рамзи сифатида баҳолади.
Агентлик тарқатган суратларда ГЭС дамбасида “Халқнинг буюк бирлиги” деган ёзув акс этгани кўринади. Ким Чен Ин Марказий қўмита номидан лойиҳа иштирокчиларига миннатдорлик билдирди ва станцияни партиянинг IX қурултойига “совға” деб атади.
Тадбир якунида давлат раҳбари қизил лентани кесиб, ГЭС инфратузилмаси — тарих хонаси ва электр генераторлари билан танишди.






