Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармойиши (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) қабул қилинди.
Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:
бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
- 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
- 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
- 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
- 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.
магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:
республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.