АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленскийга Украина мудофаа ҳолатида қолиб, урушнинг боришини ўзгартира олмаслигини айтди.
4 июль куни АҚШ президенти Доналд Трамп Владимир Зеленскийга телефон орқали мулоқот чоғида Украина мудофаа ҳолатида қолиши урушнинг боришини ўзгартира олмаслигини ва ҳужумга ўтиш зарурлигини айтди, деб ёзади Washington Post украиналик расмийга асосланган ҳолда.
Ушбу суҳбатнинг бошқа тафсилотлари ҳам ОАВда ёритилганди. Жумладан, Трамп Зеленскийга Украина Москва ёки Санкт-Петербургни бомбардимон қила оладими, деган савол билан мурожаат қилган ва украина лидери бунга жавобан қурол сўраган.
Лекин кейинчалик Дональд Трамп бу маълумотни рад этди ва Украина Россия марказларида ҳужум қилиши керак эмаслигини айтди.
АҚШ президентининг қўшимча қилишича, у Украинага Россия пойтахтига етиб боришга қодир узоқ масофали қуролларни етказиб бериш ниятида эмас.
Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт ҳам Трамп ҳақиқатан ҳам Украинанинг Россияга зарба бера олиши ҳақида сўраганини, бироқ унинг сўзлари контекстдан юлиб олинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Трамп рағбатлантиришни эмас, шунчаки маълумот олишни хоҳлайди.
18.07.2025 19:59
Трамп Зеленскийга ҳужумга ўтишни маслаҳат берди(ми?)
Трамп Зеленскийга телефон орқали мулоқот чоғида Украина мудофаа ҳолатида қолиши урушнинг боришини ўзгартира олмаслигини ва ҳужумга ўтиш зарурлигини айтган.

Бошқа янгиликлар

Дунё 18.07.2025 21:16
Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрь бошида Хитойда учрашиши мумкин
Учрашувдан нималар кутилмоқда?

Дунё 18.07.2025 19:50
WhatsApp Россияни тарк этишга тайёрланиши керак — Россия Давлат Думаси депутати
Мессенжер Россияга “дўст бўлмаган” давлатларга тегишли дастурий таъминотлар рўйхатига киритилади.

Дунё 18.07.2025 17:39
“Биз уддалай олмадик” – Германия канцлери Мертз Меркелнинг миграция сиёсатини рад этди
Германияда сўнгги ойлар миграция сиёсати жиддий кескинлашмоқда

Дунё 18.07.2025 17:10
Чехияда коммунизм тарғиботи учун қамоқ жазоси белгиланди
Эндиликда бу турдаги ҳаракатлар учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.

Дунё 18.07.2025 17:06
Германиядан Афғонистонга иккинчи депортация рейси жўнаб кетди
Депортация қилинган шахсларнинг Афғонистонда ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Дунё 18.07.2025 16:57
Словакия Россияга қарши 18-санкциялар пакетига тўсиқни олиб ташлади
18-санкциялар пакети Россиянинг банк сектори ва қурол саноатини, шунингдек, нефт экспортини қамраб олади.