АсосийДунё

“Сурия урушдан қўрқмайди” — Президент ал-Шара Исроил ҳужумлари фонида халққа мурожаат қилди

Исроилнинг сўнгги ҳафталардаги ҳужумлари фонида бу мурожаат Сурияда кескинлик кучайиб бораётганининг навбатдаги белгиси сифатида талқин қилинмоқда.

'“Сурия урушдан қўрқмайди” — Президент ал-Шара Исроил ҳужумлари фонида халққа мурожаат қилди'ning rasmi

Сурия муваққат президенти Аҳмад ал-Шара давлат телеканали орқали халққа мурожаат қилди.

Сўзларига кўра, Сурия минтақани навбатдаги уруш майдонига айлантирмоқчи бўлган кучларга қарши туради, аммо ўзи уруш бошламоқчи эмас.

“Биз можаро ҳудудига айланмаслигимиз керак. Аммо шуни аниқ айтаман: Сурия халқи урушдан қўрқмайди. У ўз қадр-қиммати учун курашишга тайёр”, — деди президент ал-Шара.

Исроилнинг сўнгги ҳафталардаги ҳужумлари фонида бу мурожаат Сурияда кескинлик кучайиб бораётганининг навбатдаги белгиси сифатида талқин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар