АсосийЖамият

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун пора олган инспектор қўлга олинди

Мансабдор 1500 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўм билан ушланган.

'Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун пора олган инспектор қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг патруль-пост хизмати инспектори ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uz хабар берди.

У, хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига кирган ва унинг Навои вилоятида яшовчи танишини давлат имтиҳонидан ўтказиб, гувоҳнома олиб беришини ваъда қилган.

Тезкор тадбир Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда у 1500 доллар ва кириш имтиҳони учун сўралган 1 млн 900 минг сўмни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11