Сўнгги йилларда умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари Ҳаж-умра маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда. 30 йилдан ортиқ амалий тажриба асосида зиёратчилар учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.
Дастур доирасида қандай ўзгаришлар бўлади?
— Uzbekistan Аирwайсънинг Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;
— 3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
— Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;
— Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
— 3 маҳал овқатланиш;
— Мадина шаҳрида Набавий масжиди, Равза, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
— Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
— Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.
Қайд этилишича, умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, ибодат ва сафарнинг осон ва хотиржам ўтишини таъминлайди.
Маълумот учун, 2024 йил июлида Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Ҳукумат қарори билан лицензия талаб ва шартлари жорий этилган.
Лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан умра хизматларини кўрсатганлик учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари этиб белгиланган.