Россияда Федерал солиқ хизмати (ФНС) Қозоғистонда масофавий ишлаган фуқароларга 2022–2023 йиллар учун тўлиқ даромад солиғини тўлаш талабини қўйди. Бу эса икки томонлама солиққа тортилиш ҳолатини юзага келтирди — ахир улар бу йилларда Қозоғистонда аллақачон 5 фоиздан 20 фоизгача бўлган ставкада солиқ тўлашган эди.
Солиқчиларнинг талқини бўйича, иш Россия ҳудудида туриб бажарилган, шунинг учун даромад солиғи айнан Россияда олиниши керак. Энг ажабланарлиси — улар бу масалада ишчиларнинг Қозоғистонда солиқ тўлагани ва 1996 йилдан бери икки давлат ўртасида икки томонлама солиқдан озод қилиш бўйича конвенция амал қилишини ҳисобга олмаяпти.
ФНС вакиллари “Ведомости” газетасига берган изоҳида шундай дейди: агар иш хорижда бажарилган бўлса-ю, бироқ ходим Россия солиқ резиденти мақомини сақлаган бўлса, у ҳолда у ўзининг хизмат сафарини (командировка) ҳужжатлар билан тасдиқлаши керак.
Экспертларга кўра, бу ҳолат Россияда масофавий иш шаклининг оммалашгани ва Украинага босқиндан сўнг кўплаб россияликлар ҳамда компаниялар Қозоғистонга релокатсия қилгани билан боғлиқ.