Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилгани тўғрисида хабар тарқалган.
Швейцария расмийларининг маълум қилишича, айни пайт қўриқчини "тинчитгач", пешойнани синдириб, ўнлаб олтин тангаларни олиб қочиб кетган икки қароқчини қидирмоқда. Бу ҳақда "Arab News" ёзди.
Шаҳар полицияси маълум қилишича, гумондорлар пайшанба куни ёпилиш вақтидан бироз олдин чипта сотиб олиб, мажмуага кирган ва бошқа мижозларнинг кетишини кутган. Сўнгра режа бўйича қўриқчига ҳужум қилиб, уни қўлга олишган, кейин витринани синдириб ташлашган.
Ўлжанинг нархи ҳозирча ошкор қилинмади, фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.
Ушбу воқеа жаҳон бозорида тилла нархи кескин кўтарилган бир пайтда кузатилди.
Музей ходими, 64 ёшли Швейцария фуқароси терговчилар томонидан сўроқ қилинган. Воқеада хизматчи жароҳат олмагани қайд этилган. Ўша пайт ҳодиса жойида бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Давлат прокуратураси жиноят юзасидан тергов бошлади. Лозанна шаҳри ҳокимлиги музей кўрган зарарни қоплаш учун судга даъво киритди. Олтин тангалар эгаси ҳисобланган минтақавий ҳукумат тергов бошлаш режасини эълон қилди.






