АсосийДунё

Россия “Толибон” режимини расман тан олган биринчи давлатга айланди

Москвадаги Афғонистон элчихонасида тўлиқ “Толибон” байроғи кўтарилди.

'Россия “Толибон” режимини расман тан олган биринчи давлатга айланди'ning rasmi

Россия Федерацияси Афғонистондаги “Толибон” режимини расман тан олган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таянган ҳолда ТАСС ва Reuters агентликлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, Москвадаги Афғонистон элчихонасида биринчи марта “Толибон” ҳукуматининг рамзи бўлган байроқ кўтарилди. Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги билдиришича, Россия элчиси учрашув чоғида расман ушбу қарорни эълон қилган ва уни “тарихий қадам” сифатида баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати 2003 йилдан бери Россияда террористик ташкилот сифатида тан олинган эди. Бироқ АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан сўнг ва талиблар ҳокимиятни эгаллаганидан кейин Кремль улар билан очиқ мулоқот йўлини тутди.

Шу тариқа, Россия “Толибон”ни расман тан олган биринчи давлатга айланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Украинани яна нишонга олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Россия Украинани яна нишонга олди

    Киевда 20 дан ортиқ одам жароҳат олган.

    'Бакуда ҳибсда сақланаётган 13 нафар россиялик билан мамлакат консули учрашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:34

    Бакуда ҳибсда сақланаётган 13 нафар россиялик билан мамлакат консули учрашди

    Консул қамоқхонадаги маҳбуслар билан 3 соат давомида суҳбат ўтказган.

    'Крит оролида кучли ўрмон ёнғини юзага келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Крит оролида кучли ўрмон ёнғини юзага келди

    5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

    'Путин яна ютдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:36

    Путин яна ютдими?

    АҚШдан ҳарбий ёрдам тўхтатилиши Европани огоҳлантирди.

    'Хатирчи ҳокимлиги яҳудий меҳмонлар билан боғлиқ муҳокамаларга ойдинлик киритди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:27

    Хатирчи ҳокимлиги яҳудий меҳмонлар билан боғлиқ муҳокамаларга ойдинлик киритди

    Баёнотда айтилишича, хорижлик Бухоро яҳудийлари тарихий меросни ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.