Кеча, 3 июль куни Голливуд актёри Майкл Мадсен Калифорниянинг Малибу шаҳридаги уйида вафот этди. Бу ҳақда NBC нашрига унинг менежери Рон Смит маълум қилди.
Шифокорлар воқеа жойига етиб келгач, актёрнинг юраги тўхтаганини аниқлашган. Полиция маълумотига кўра, ўлим табиий сабабларга кўра юз берган.
Майкл Мадсен 67 ёшда эди. У кино соҳасида 170 дан ортиқ фильмда роль ўйнаган. Айниқса, режиссёр Квентин Тарантино фильмларидаги образлари билан машҳур: “Бешафқат итлар” (Ресервоир Dogs), “Килл Билл 2”, “Омерзителъная восмерка” (Тҳе Hateful Eight).
Шунингдек, у “Донни Брасcо” ва “Гуноҳлар шаҳри” фильмларида ҳам муҳим ролларни ижро этган.