АсосийДунё

Наманганда 65 миллионлик тамаки мусодара қилинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Наманганда 65 миллионлик тамаки мусодара қилинди'ning rasmi

Наманган шаҳрида йирик миқдорда ноқонуний тамаки маҳсулотларини Тошкентга олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Cобалт” русумли автомашинани тўхтатиб, кўздан кечириш жараёнида 1 000 дона актсиз маркасиз сигарет блоклари аниқланган.

Маҳсулотларнинг умумий қиймати 65,3 миллион сўмни ташкил қилган.

Фуқаро А.Х. маҳсулотларни фуқаро Ғ.Б. номидан ҳужжатларсиз олиб кетаётган бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25, 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар