АсосийДунё

YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда

13–15 ёшли ўсмирлар стрим қилишни фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида амалга оширишлари мумкин.

'YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 июлидан бошлаб YouTube мустақил равишда жонли эфир олиб бориш учун минимал ёш чегарасини 16 ёшга кўтармоқда.

13–15 ёшли ўсмирлар стрим қилишни фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида амалга оширишлари мумкин. Акс ҳолда, улар чат ва бошқа функцияларга кириш имконидан маҳрум бўлиши мумкин.

YouTube жорий йил 22 июлдан бошлаб хавфсизлик сиёсатида жиддий ўзгаришлар киритаётганини эълон қилди: 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар катта ёшли шахс кадрда кўриниб турмаса ва каналда менежер, таҳрирчи ёки эгаси сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса, мустақил равишда жонли эфир ўтказа олмайди.

Агар қоида бузилса:

  •  чат ёпилади;
  •  эфир функциялари чекланади;
  •  жонли эфир ўчирилиши мумкин.

Қоидаларни четлаб ўтиш (масалан, бошқа канал орқали эфир уюштириш) тақиқни бузиш деб ҳисобланади ва аккаунтнинг ёпилишига олиб келиши мумкин.

YouTube ўзгаришлар сабабини расман ошкор этмаган бўлса-да, бу қадам катталар ҳамроҳлигисиз жонли эфирлардаги хавфлар — шахсий маълумотларнинг тарқалиши, чатда нохуш мулоқотлар ва бошқа хатарлардан ўсмирларни ҳимоя қилишга қаратилгани айтилади.

YouTube таъкидлаганидек, стрим — “олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган формат” ҳисобланади ва у алоҳида назоратни талаб қилади.

 Платформа фикрига кўра, бу ўзгаришлар янги блогерлар учун қийинчилик туғдириши мумкин, аммо болалар хавфсизлиги ҳар қандай натижадан устундир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:46

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди

    Трамп ва Нетаньяху Эроннинг ядро объектларига АҚШ томонидан уюштирилган авиазарбалар ортидан телефон орқали мулоқот ўтказган.

    'Европа Россияга қарши 18-санкция пакетини тасдиқлай олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:11

    Европа Россияга қарши 18-санкция пакетини тасдиқлай олмади

    Словакия навбатдаги санкциялар пакетини тасдиқлашни тўсиб қўйганлиги учун ЕИ аъзолари бу масалани яна муҳокама қилишларига тўғри келади.

    'Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:24

    Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Исроил қўшинлари босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб ҳибсга олиш ҳаракатларни олиб бормоқда.

    'Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:23

    Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

    Иш берувчилар иш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

    'АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:23

    АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда

    Трамп маъмурияти Эроннинг уранни бойитиш ва ядровий қурол яратишдан воз кечишга чақирган.

    'Японияда “Twitter қотили” қатл этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:12

    Японияда “Twitter қотили” қатл этилди

    Тўққиз аёлни ўлдирган Такаҳиро Шираиши жазодан қочолмади.