АсосийДунё

Мозамбикда камида 120 нафар бола жангарилар томонидан ўғирланган

Ўғирланган болалар мажбурий меҳнатга ёки жангари сифатида қуролли можароларга жалб қилиниши мумкин.

'Мозамбикда камида 120 нафар бола жангарилар томонидан ўғирланган'ning rasmi

Мозамбик шимолидаги Кабо Делгадо провинциясида аш-Шабоб террор гуруҳи томонидан камида 120 нафар бола ўғирлаб кетилган, дея хабар берган Human Rights Watch (HRW).

 “Мозамбик шимолида камида 120 нафар бола ўғирлаб кетилган, улардан баъзилари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда, аскар сифатида фойдаланилмоқда ёки турмушга чиқарилмоқда”, — дейилади баёнотда.

 HRW маълумотларига кўра, ўғирланган болалар кўпинча ўғирланган мол-мулкни олиб юришга мажбур бўлади, баъзилари эса жангари сифатида қуролли можароларга жалб қилинади.

 Ташкилотнинг қайд этишича, сўнгги икки ойда вояга етмаганларга ҳужум қилиш ва ўғирлаш ҳолатлари кўпайган. Шу муносабат билан Мозамбик ҳукумати бедарак йўқолган болаларни топиш ва янги ўғирлашларнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирилади.

 11 июн куни Кабо Делгадога ташриф буюрган Норвегия Қочқинлар кенгаши (NRC) Бош котиби Ян Эгеланд Мозамбик шимолидаги гуманитар вазиятни “унутилган инқироз” деб атади.

 "Иқлим ўзгаришлари, зўравонликнинг авж олиши ва очликнинг кучайиши аҳолига ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда. 5 миллиондан ортиқ одам очликдан ўлиш хавфи остида, 900 мингдан ортиқ киши эса зудлик билан ёрдамга муҳтож бўлган оғир аҳволда", - деди Эгеланд.

 NRC маълумотларига кўра, мамлакатда 5 миллиондан ортиқ одам ўткир озиқ-овқат хавфсизлигига дуч келмоқда, улардан 900 минг нафари шошилинч озиқ-овқат ёрдамига муҳтож.

2017 йилдан бери Мозамбик ҳукумати Кабо Делгадо провинсиясида қуролли гуруҳларга қарши кураш олиб боради. Руанда, Жанубий Африка ва бошқа минтақавий шерикларнинг ёрдамига қарамай, расмийлар вазиятни тўлиқ назоратга ололмади.

2020 йилда жангарилар бир қатор шафқациз ҳужумларни амалга оширди, улар давомида ўнлаб одамлар, жумладан, болалар ҳам бошларини кесиб ўлдирган.

БМТ маълумотларига кўра, можаро 600 мингдан ортиқ одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилган. Зўравонликлар қўшни вилоятларга ҳам тарқалди.

 Гуманитар инқирознинг қўшимча омили табиий офатлар оқибатлари бўлди - провинция бир неча бор тропик циклонларга учраган.

 Қолаверса, вазият АҚШдан келаётган чет эл ёрдамларининг қисқариши билан ҳам кескинлашмоқда.

    Бошқа янгиликлар