АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади

Шунингдек, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

'Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади'ning rasmi

Улан-Батор шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Президентлар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  •  ўсимликлар карантини ва ҳимояси, олий таълим, тоғ-кон саноати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;
  •  икки мамлакат архив идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  •  Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Мўғулистон Иқтисодиёт ва тараққиёт вазирлиги ўртасида, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Мўғулистон Маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазирлиги ўртасида 2025-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Мўғулистон Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик режаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан Мўғулистон Маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазирлиги ўртасида экотуризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси.

  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 04:28

    Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди

    Президент Шавкат Мирзиёев туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қатор йирик қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    'Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 04:16

    Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

    'Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 14:07

    Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ташкил этилган Махсус операциялар кучлари полигони фаолияти билан танишиб, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини юқори баҳолади.

    'Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 11:58

    Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий таҳдидлар шароитида амалдаги Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини янгилаш зарурлигини маълум қилди.

    'Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 12.01.2026 14:50

    Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди

    “Миллий тикланиш” партияси раҳбари россиялик телебошловчининг Марказий Осиёни Россиянинг “таъсир зонаси” сифатида талқин қилган чиқишларини кескин танқид қилди.

    'Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокуратура органлари ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 15:45