АсосийДунё

Трамп янги уруш бошлади — Дмитрий Медведев

Медведев АҚШнинг Эрон ядро объектларига берган зарбасига ўз муносабатини билдирди.

'Трамп янги уруш бошлади — Дмитрий Медведев'ning rasmi

Дональд Трамп Эроннинг ядро объектларига зарба беришни буюриб, "АҚШни янги можарога тортди". Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

"Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади", — деб ёзади у ўзининг Telegram каналида.

Медведевнинг таъкидлашича, "дунёнинг мутлақо катта қисми Исроил ва АҚШ ҳаракатларига қарши", айрим давлатлар ҳатто "Эронга тўғридан-тўғри ўзининг ядровий жанговар комплектларини етказиб беришга тайёр". Шу билан бирга, Медеведев улар орасида Эроннинг "стратегик шериги" ҳисобланувчи Россия бор ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.

Медведев, шунингдек, америкаликларнинг зарбаси жиддий зарар етказмагани, аммо эронликларни оятуллоҳ режими атрофида жипслаштиргани ва энди Теҳрон аниқ ядровий қуролни яратишига ишонч билдирди. "Бундай муваффақият билан Трампга тинчлик бўйича Нобель мукофоти насиб этмайди… Яхши бошланиш, табриклайман, жаноб президент!" — деб ёзади у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Apple АҚШ ўрнига Ҳиндистонга сармоя киритмоқда'ning rasmi

    Дунё 22.06.2025 20:56

    Apple АҚШ ўрнига Ҳиндистонга сармоя киритмоқда

    Apple Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.

    'Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 22.06.2025 18:37

    'АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

    Дунё 22.06.2025 14:12

    АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда

    Ҳужумлар АҚШнинг ички ёки хориждаги объектларига уюштирилиши мумкин.

    'АҚШнинг Эронга берган зарбасига БМТ муносабат билдирди'ning rasmi

    Дунё 22.06.2025 11:58

    АҚШнинг Эронга берган зарбасига БМТ муносабат билдирди

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг бу борадаги баёноти БМТ сайтида чоп этилди.

    'АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди'ning rasmi

    Дунё 22.06.2025 09:46

    АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди

    Бу ҳақда Трамп ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирди.

    'Исроил Эроннинг ҲАМАС билан ҳарбий координаторини ўлдирганини айтмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.06.2025 22:06

    Исроил Эроннинг ҲАМАС билан ҳарбий координаторини ўлдирганини айтмоқда

    Эрон ҳозирча Изодийнинг ўлдирилганини тасдиқламади.