АсосийДунё

АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди

Бу ҳақда Трамп ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирди.

'АҚШ ҳаво кучлари Эронга зарба берди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳарбийлари Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳаво ҳужуми уюштирганини айтди

"Ўқ-дориларнинг тўлиқ тўплами асосий ҳудуд— Фордога ташланди. Биз Эроннинг учта ядровий объектига жуда муваффақиятли зарбалар беришни якунладик. Шонли америкалик жангчиларимизни табриклаймиз. Дунёда буни уддалай оладиган бошқа ҳарбий йўқ", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида. 

Шунингдек, у АҚШ самолётлари Эрон ҳаво ҳудудини аллақачон тарк этгани ва базаларига қайтаётганини таъкидлади. "Энди тинчлик вақти", дея қўшимча қилди у. 

Эрон энди урушни тугатишга рози бўлиши керак, дейди Трамп. 

    Бошқа янгиликлар