АсосийСиёсат

Эртага Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга боради

У ерда "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади.

'Эртага Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга боради'ning rasmi

17 июнь куни бўлиб ўтадиган тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Саммит доирасида Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди.

 

    Бошқа янгиликлар