Эрон Исроил разведка хизматини — “Моссад”ни — фойдасига жосуслик қилганликда айбланган фуқаро Исмоил Фикрийга нисбатан ўлим жазосини ижро этди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълумотларга кўра, Фикрий “Моссад” агентлари билан алоқа ўрнатган ва уларга давлат сирлари бўлган махфий маълумотларни етказиб берган. У 2024 йил декабрь ойида қўлга олинган ва бугун эрталаб қатл этилган.
Таъкидланишича, бу ҳолат — сўнгги ҳафталарда Исроил фойдасига жосуслик айби билан Эронда учинчи марта ўлим жазосининг ижро этилиши ҳисобланади. Яна икки киши ҳам худди шундай айбловлар билан ҳукм қилинган ва қатл этилган.