АсосийДунё

Исроил Эроннинг қайси ҳудудларига ҳужум қилгани айтилди

Билдирилишича, мамлакат Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ ўнлаб объектларга зарба берган

'Исроил Эроннинг қайси ҳудудларига ҳужум қилгани айтилди'ning rasmi

Исроил Мудофаа кучлари — CXAL (ИДФ) томонидан берилган расмий маълумотга кўра, Исроил Эрон ҳудудида ядровий дастур билан боғлиқ бўлган бир қатор объектларга қарши зарбалар уюштирди.

CХАЛнинг баҳолашича, Эронда бир неча кун ичида 15 та ядровий бомба яратиш учун етарли миқдорда бойитилган уран мавжуд. Шу сабабли Исроил бу “яқин таҳдидга” қарши зарур чораларни кўришга мажбур бўлганини билдирган.

“Реутерс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, портлашлар овози Эроннинг Натанза шаҳрида жойлашган ядро объектлари яқинида ҳамда Теҳронда эшитилган.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху қуйидагича баёнот берди:

“Биз Эроннинг ядро ёқилғисини бойитиш дастурининг юрагига зарба бердик. Шунингдек, Эроннинг баллистик ракета дастурининг муҳим бўғинларига ҳам ҳужум қилдик,” – дейди у.

Ҳозирда вазият халқаро ҳамжамият томонидан диққат билан кузатилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:13

    Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди

    Нетаньяху Эрон халқига видеомурожаат йўллаб, Исроил Эрон халқини душман деб билмаслигини таъкидлади ва уларни исломий республика ҳокимиятига қарши чиқишга чақирди.

    '"Эрон "қизил чизиқ"ни босиб ўтди"'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:00

    "Эрон "қизил чизиқ"ни босиб ўтди"

    Исроил мудофаа вазири таъкидлашича, Оятуллоҳ режими ўзининг жиноий ҳаракатлари учун жуда юқори нарх тўлайди.

    '"Исроил ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди"'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:56

    "Исроил ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди"

    Хоманаий Исроилнинг зарбаларини уруш эълон қилиш деб атади.

    'АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 13.06.2025 22:03

    АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Трамп Эрон билан музокараларга ҳам тайёрлигини маълум қилди.

    'Трамп 4 давлат муҳожирлари АҚШни тарк этиши кераклигини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 13.06.2025 15:08

    Трамп 4 давлат муҳожирлари АҚШни тарк этиши кераклигини маълум қилди

    Муҳожирлар Байден маъмурияти даврида келган бўлган.

    'Оятуллоҳ Хоминаий Исроилга "қаттиқ жазо" билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 13.06.2025 14:04

    Оятуллоҳ Хоминаий Исроилга "қаттиқ жазо" билан таҳдид қилди

    Ислом Республикаси олий раҳбари Исроил "ўзининг жирканч характерини кўрсатиб, Эронга қарши жиноят содир этгани"ни, энди Исроилни "аччиқ қисмат" кутаётганини таъкидлади.