АсосийДунё

Россияликлар Германияни ёмон кўрадими?

Тарихчи Россия пропагандасининг ҳийлаларини очиб берди.

'Россияликлар Германияни ёмон кўрадими?'ning rasmi

Сўнгги ўн йилликда Россияда Германияга нисбатан муносабат кескин ўзгарди. “Левада-маркази” томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 55 фоизи айнан Германияни ўз мамлакатига энг душман давлат деб ҳисоблаган.

Бу кўрсаткич 10 йил аввал атиги 3 фоизни ташкил этган, Қримнинг аннексиясидан сўнг эса 20 фоиз атрофида бўлган. Аввалги икки ўн йилликда эса “асосий душман” дея АҚШ номи тилга олинарди.

Немис тарихчиси Маттиас Ул эса бу борадаги ўзгаришларни икки асосий сабаб билан изоҳлайди. “ДW” нашрига берган интервьюсида у, аввало, АҚШда Доналд Трампнинг ҳокимиятга қайтишини, у орқали муросага эришиш умидларининг кучайишини тилга олди. Иккинчи муҳим омил сифатида эса Германия ҳукуматининг Украинага қатъий қўллаб-қувватлов кўрсатганини кўрсатади.

Тарихчининг фикрича, Россияда тобора авторитар бошқарув кучайиб бораётган бир пайтда, ҳатто мустақил сўровлар ҳам одамларнинг ички қўрқувлари сабаб аниқ ҳақиқатни кўрсатмаслиги мумкин.

“Аммо агар сўров натижаларини чуқурроқ таҳлил қилсак, бу душман образининг шаклланишида оммавий пропаганданинг ўрни беқиёслигини кўриш мумкин. Аксарият россияликлар асосий ахборотни айнан телевизор орқали олади”, — дейди тарихчи.

Маттиас Улнинг таъкидлашича, Россия пропагандачилари Германияга нисбатан эски стереотипларга осонгина мурожаат қилиши мумкин. Чунки бу мамлакат Иккинчи жаҳон уруши даврида СССРнинг бош душмани бўлган.

“Бу пропагандада ишлатиш учун қулай андоза. Ўша эски тугмани босиш кифоя. Бу Франция ёки Буюк Британия учун қилинадиган иш эмас”, — дея изоҳ беради у.

Шунга қарамай, тарихчи Германия ҳақидаги салбий образ узоққа бормаслигига ишонади. “Агар келажакда тинчлик келишуви имзоланса, бу сунъий душман образи дарҳол ўзгаради. Мен бунга деярли аминман”, — дея якунлайди Ул.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:13

    Нетаньяху Эрон халқини ўз ҳукуматига қарши чиқишга чақирди

    Нетаньяху Эрон халқига видеомурожаат йўллаб, Исроил Эрон халқини душман деб билмаслигини таъкидлади ва уларни исломий республика ҳокимиятига қарши чиқишга чақирди.

    '"Эрон "қизил чизиқ"ни босиб ўтди"'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:00

    "Эрон "қизил чизиқ"ни босиб ўтди"

    Исроил мудофаа вазири таъкидлашича, Оятуллоҳ режими ўзининг жиноий ҳаракатлари учун жуда юқори нарх тўлайди.

    '"Исроил ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди"'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:56

    "Исроил ўз жинояти оқибатларидан омон қолмайди"

    Хоманаий Исроилнинг зарбаларини уруш эълон қилиш деб атади.

    'АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 13.06.2025 22:03

    АҚШ Исроилни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Трамп Эрон билан музокараларга ҳам тайёрлигини маълум қилди.

    'Трамп 4 давлат муҳожирлари АҚШни тарк этиши кераклигини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 13.06.2025 15:08

    Трамп 4 давлат муҳожирлари АҚШни тарк этиши кераклигини маълум қилди

    Муҳожирлар Байден маъмурияти даврида келган бўлган.

    'Оятуллоҳ Хоминаий Исроилга "қаттиқ жазо" билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 13.06.2025 14:04

    Оятуллоҳ Хоминаий Исроилга "қаттиқ жазо" билан таҳдид қилди

    Ислом Республикаси олий раҳбари Исроил "ўзининг жирканч характерини кўрсатиб, Эронга қарши жиноят содир этгани"ни, энди Исроилни "аччиқ қисмат" кутаётганини таъкидлади.