АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбари бизнес учун базавий солиқ ставкалари 2028 йилгача ўзгармаслигини маълум қилди.

'Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди'ning rasmi

11 июнь куни Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтган тадбирда Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, “Masdar”, “Indorama”, “ACWA Power”, “Vision Invest”, “DataVolt”, “Veon”, “Boeing”, “Air Products”, “SpaceX”, “Meta”, “John Deere”, “Franklin Templeton”, “Suez”, “EDF”, “Total Energies”, “Voltalia”, “Orano”, “Linde”, “Claas”, “Sojitz”, “Bomi”, “OTP Bank”, “Goldwind”, “Çalik”, “Çengiz”, “Aksa”, “JBIС” каби етакчи компания ва банклар раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари - Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси вакиллари иштирок этди.

Кенгашнинг асосий вазифалари муваффақиятли тажриба ва жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳат бериш ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати билан хорижий инвесторлар ўртасида очиқ мулоқотни таъминлашдан иборат.

Давлатимиз раҳбари мажлисни очар экан, куни кеча ўтган тўртинчи Тошкент инвестиция форумининг самарали натижаларини қайд этди ҳамда кенгаш аъзоларига Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ва кўмаги учун миннатдорлик билдирди.

Кенгашнинг аввалги йиғилишлари натижадор бўлгани мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, халқаро молия ташкилотлари билан ишлашнинг мутлақо янги форматига ўтилди, самарали ҳамкорлик тизими жорий этилди, ўзаро манфаатли шериклик тармоқлари кенгайди.

Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўтган йили Ўзбекистонга рекорд миқдорда - қарийб 1 миллиард доллар инвестиция киритди. Мамлакатимиз банкнинг минтақадаги энг йирик ҳамкорига айланди.

Шунингдек, халқаро молия ташкилотларининг хусусий сектор билан ҳамкорлиги сезиларли даражада кучайди. Хусусий компания ва банклар билан қўшма лойиҳалар ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Бу галги мажлисда иштирок этаётган компаниялар "яшил" энергетика, чиқиндиларни қайта ишлаш, электр энергиясини сақлаш, "яшил" водород ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни бошлади.

Хусусан, "ACWA Power", "Masdar", "Linde", "Shanghai Renewable Energy" ва "Total Energies" компаниялари 8 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритиб, "яшил" иқтисодиёт ривожига катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар соҳасига жаҳонга машҳур нуфузли компаниялар ҳам фаол кириб келмоқда. “DataVolt” компанияси минтақадаги энг йирик "яшил" маълумотлар марказини барпо этиш, “Veon” эса сунъий интеллектга асосланган мобил супериловани яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда.

- Буни хорижий инвесторларнинг ислоҳотларимиз ва очиқлик сиёсатимизга бўлган юксак ишончи ифодаси, деб биламан, - деди Президент.

Кенгашга аъзо Халқаро молия корпорацияси, "Ernst&Young", "Dentons", "Knauf" ва "TBC" компаниялари томонидан миллий қонунчиликни халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Уларнинг янги ташаббус ва ғоялари 10 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорларда ўз ифодасини топди.

Давлатимиз раҳбари бизнес учун базавий солиқ ставкалари 2028 йилгача ўзгармаслигини маълум қилди.

Умуман, инвестиция муҳити яхшилангани натижасида сўнгги 2 йилда юртимизда хорижий капитал иштирокида 5,5 мингта янги корхона ташкил этилиб, уларнинг сони 16 мингтага етди.

Қайд этилганидек, бугунги учрашувга тайёргарлик доирасида хорижий ҳамкорларнинг 40 дан ортиқ ташаббуслари саралаб олинди. Хусусан, инвесторлар томонидан солиқ қонунчилиги барқарорлигини таъминлаш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар сонини кўпайтириш, инфратузилма лойиҳаларида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Жорий йилда йўл қурилиши, транспорт, энергетика, сув таъминоти, ирригация ва бошқа соҳаларда қарийб 4,5 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бошланган. Молиявий ҳисоботнинг, шунингдек, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

Келиб тушган таклифлар асосида гаров тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, хорижий компаниялар учун профессионал кадрлар тайёрлаш, маҳаллий компанияларда корпоратив бошқарувни яхшилаш, солиқ маъмурчилиги бўйича қўшимча ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Кенгаш Котибиятининг мустақиллигини ошириш ва уни алоҳида юридик шахс сифатида қайта ташкил этиш таклиф этилди.

Сўзга чиққан кенгаш аъзолари Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар дастури натижаларини юқори баҳолади. Давлатимиз раҳбарига инвестициявий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга қатъий интилиши учун миннатдорлик билдирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.06.2025 21:03

    Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

    Шавкат Мирзиёев Путин ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами - Россия куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Ломбардия билан ҳамкорлик учун катта салоҳият борлигини қайд этди'ning rasmi

    Сиёсат 11.06.2025 16:23

    Шавкат Мирзиёев Ломбардия билан ҳамкорлик учун катта салоҳият борлигини қайд этди

    Милан шаҳрида Ўзбекистоннинг саноат ва экспорт салоҳияти кўргазмасини ўтказиш, савдо уйи очиш ва "Uzbek Organic" бренди остида экспорт линиясини ишга туширишга келишиб олинди.

    'Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.06.2025 13:09

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молиявий институт ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 10.06.2025 22:13

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди

    Давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 10.06.2025 14:59

    Шавкат Мирзиёев ва Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади

    Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.

    'Румен Радев Шавкат Мирзиёевни Болгарияга таклиф қилди'ning rasmi

    Сиёсат 10.06.2025 13:44

    Румен Радев Шавкат Мирзиёевни Болгарияга таклиф қилди

    Ўзбекистон-Болгария муносабатлари ривожида янги босқич бошланди.