Австриянинг Граз шаҳрида отишма юз берди. Бу ҳақда “BBC”ёзмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат ортидан 10 киши ҳаётдан кўз юмган, 12 фуқаро эса яраланган.
Билдирилишича, отишма Граз шаҳри шимоли-ғарбидаги “Дреиэрсчутзенгасс” o‘rta мактабида содир бўлган.
Полиция маълумотига кўра, 21 ёшли ҳужумчи — ушбу мактабнинг собиқ ўқувчисининг жиноятдан сўнг мактаб ҳожатхонасида ўз жонига қасд қилган.
Отишмада ҳалок бўлганларнинг еттитасини ўқувчилар ташкил этган. Улар орасида олти аёл ва уч эркак бор, яна бир аёл касалхонада вафот этган.