АсосийДунё

33 та давлат чуқур сув қатламларида фойдали қазилма қазиб олишни вақтинча тўхтатмоқчи

Улар бу орқали глобал океанлар ва денгиз тубидаги кам ўрганилган биологик хилма-хилликни ҳимоя қилишни мақсад қилганини айтмоқда.

'33 та давлат чуқур сув қатламларида фойдали қазилма қазиб олишни вақтинча тўхтатмоқчи'ning rasmi

Нитсада бўлиб ўтаётган БМТнинг океанлар бўйича конференциясида 33 та давлат чуқур сув ости қазилмаларини олиб боришга вақтинчалик мораторий жорий этишни қўллаб-қувватлади. Улар бу орқали глобал океанлар ва денгиз тубидаги кам ўрганилган биологик хилма-хилликни ҳимоя қилишни мақсад қилганини билдирди.

“Денгиз туби – ҳали тўлиқ ўрганилмаган ҳайвонот оламининг уйи ҳисобланади ва  асрашимиз шарт”, — дейилади саммитда қабул қилинган расмий баёнотда.

Ҳужжатда халқаро сув ҳудудларидаги фойдали қазилмалар “бутун инсониятнинг умумий мероси” сифатида таърифланади. Уни тижорат мақсадида қазиб олиш эса халқаро ҳуқуқни бузиш деб ҳисобланади. Ушбу позиция орқали кўплаб давлатлар, жумладан Германия ва Франция, АҚШ сиёсатига норозилик билдириб ўтди.

Маълумот учун, 2024 йил апрель ойида АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Америка ҳудудий сувларида, шунингдек халқаро сув ҳудудларида никель ва кобальт каби металларни қазиб олишга рухсат берган эди.

Бу борада Франция чуқур сув конларини қазиб олишга тўлиқ тақиқ жорий этишни ёқлаётган бўлса, Германия уни вақтинча тўхтатишни таклиф қилмоқда.

Конференцияда 130 дан ортиқ давлат вакиллари глобал океанлар учун таҳдид солаётган муаммолар — сув ҳароратининг ортиши, кимёвий таркибдаги ўзгаришлар ва пластик ифлосланиш — бўйича чоралар муҳокамасига киришган.

Эътиборлиси, АҚШ ушбу муҳим саммитга ҳукумат даражасидаги делегация юбормаган.

Бу чақириқ халқаро ҳамжамият томонидан табиатни тижорат манфаатларидан устун қўйиш истагининг яна бир исботи сифатида баҳоланмоқда.

    Бошқа янгиликлар