АсосийДунё

Истанбулда Қуръон ўргатувчи 24 нафар ўқувчига жинсий зўравонлик қилган

Жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлигига маҳаллий ҳокимият идоралари орқали аниқлик киритилмоқда.

'Истанбулда Қуръон ўргатувчи 24 нафар ўқувчига жинсий зўравонлик қилган'ning rasmi

 Истанбул шаҳрининг Бахчелиэвлер туманидаги Диёнат бошқармасига қарашли Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилади.

Таъуидланишича, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлигига маҳаллий ҳокимият идоралари орқали аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ юқоридаги ҳолат билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқлангани ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилганини маълум қилинмоқда.

"Фарзандларингизни бегона шахсларга ишониб, чет элдаги норасмий диний таълим муассасаларига юборманг. Уларнинг тақдири ва хавфсизлиги – сизнинг эътиборингиз ва масъулиятингизга боғлиқ!

Агар сизда шубҳали таълим муассасалари ёки болалар ҳуқуқларига тажовуз ҳолатлари ҳақида аниқ маълумот бўлса, дарҳол Бош консулхонага мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади  Бош консулхона хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Дангал” филми  қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:23

    “Дангал” филми қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?

    Ҳинд киносида “Бааҳубали” ёки “Пушпа” каби йирик лойиҳалар бор. Аммо дунё бўйича энг катта даромад келтирган филм деганда бир ном тилга олинади. Бу ном “Дангал”.

    '“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:04

    “Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

    Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

    'Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:41

    Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди

    Ўтган йили оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган собиқ “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рио Фердинанд Эрон дрон ҳужумлари сабаб уйларининг ертўласида яширинишга мажбур бўлганини маълум қилди.

    'Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:05

    Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда

    Ҳозирча ушбу маълумотни Эрон расмийлари ва ОАВ бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

    'Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:48

    Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди

    АҚШ Президенти бу гапларни Оқ уйда Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашув чоғида билдирган.

    'Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 03.03.2026 14:54

    Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди

    Тармоқларга cиздирилган ушбу маълумотни АҚШ Марказий қўмондонлиги тасдиқлаган.