АсосийДунё

Колумбияда кучли зилзила юз берди

Зилзила 10 км чуқурликда қайд этилган.

'Колумбияда кучли зилзила юз берди'ning rasmi

Кеча, 8 июнь куни Колумбия пойтахти Боготада Рихтер шкаласи бўйича 6,5 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда “Euronews” маълум қилди.

Зилзила 10 км чуқурликда қайд этилган ва у мамлакатнинг катта қисмида сезилган. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 08:08 да пойтахт Боготадан тахминан 186 километр жануби-шарқда жойлашган Паратебуэно шаҳридан 17 километр шимоли-шарқда содир бўлган.

Колумбия Геология хизмати худди шу ҳудудда бир неча дақиқадан сўнг магнитудаси 4 дан 4,6 гача бўлган қўшимча силкинишлар содир бўлганини маълум қилган. Табиий офатлар хавфини бошқариш миллий бўлими Х тармоғида бир нечта ҳудудларда вазиятни баҳолаётганини айтган.

Колумбия Тинч океани оловли ҳалқасида жойлашган бўлиб, бу ҳудудда тез-тез сейсмик ва вулқон фаоллиги содир бўлиб туради.

    Бошқа янгиликлар