АсосийЖамият

Газ ва "свет" учун компенсацияга аризалар қабули бошланди

Эндиликда компенсация фақат қиш мавсумида эмас, ҳар ойда тўлаб берилади.

'Газ ва "свет" учун компенсацияга аризалар қабули бошланди'ning rasmi

Аризалар "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ва 1140 телефон рақами орқали қабул қилинади.

Қайд этилишича, 2025 йил 1 майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда компенсация фақат қиш мавсуми (ноябрь–февраль)да эмас, ҳар ойда тўлаб берилади.

Эҳтиёжманд оилалар учун 1 июндан бошлаб ариза топшириш бошланди.

Компенсациялар қуйидаги тоифаларга мансуб оилаларга берилади:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестирига киритилган оилалар – бунда оила аъзоларига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан кам бўлиши лозим.

Шунингдек, икки реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар ҳам ушбу ёрдамдан фойдалана олади.

2024-2025 йилги иситиш мавсуми учун умумий кам таъминланган оилаларга 313.6 млрд сўм ёрдам берилган бўлса, эндиликда бу тизим янада кенгайтирилиб, 2025 йилда умумий ҳисобда 1 триллион 330 миллиард сўм миқдорида компенсация ажратилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '10 июнь куни пойтахтнинг қатор кўчалари ёпилади'ning rasmi

    Жамият 08.06.2025 21:02

    10 июнь куни пойтахтнинг қатор кўчалари ёпилади

    Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги учрашув сабаб Тошкентда бир нечта кўчалар ёпилади.

    '4 ойда хорижга чиқиб келган ўзбекистонликлар сони 2 млн нафардан ошган'ning rasmi

    Жамият 08.06.2025 18:27

    4 ойда хорижга чиқиб келган ўзбекистонликлар сони 2 млн нафардан ошган

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

    'Сергелида мототранспорт ва скутер тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 08.06.2025 17:00

    'Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият 08.06.2025 12:52

    'Бугун ҳарорат 37 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 08.06.2025 08:14

    Бугун ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

    8 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Сурхондарёда қидирувда бўлган машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан қочишга уринди'ning rasmi

    Жамият 07.06.2025 20:27

    Сурхондарёда қидирувда бўлган машина ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан қочишга уринди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.