Германия канцлери лавозимини бир ой аввал эгаллаган Фриэдрих Мертснинг сиёсий оммабоплиги сезиларли даражада ортди. “Deutschlandtrend” томонидан ўтказилган ҳар ойлик ижтимоий сўров натижаларига кўра, Мертснинг рейтинги сўнгги икки ойда 14 фоиз пунктга ошиб, 39 фоизга етган.
Бироқ, янги ҳукумат фаолиятидан қониқиш даражаси унчалик юқори эмас: Германияликларнинг атиги 40 фоизи Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) ва Социал-демократик партиядан (СДП) иборат янги ҳукуматнинг илк ойи фаолиятини ижобий баҳолаган.
Шу билан бирга, Германияда энг оммабоп сиёсатчи сифатида мудофаа вазири Борис Писториус қолмоқда. Унинг рейтинги ҳозирда 61 фоизни ташкил этмоқда. У аввалги ҳукумат даврида ҳам юқори рейтингга эга бўлган эди.
Германиядаги муқобил (АдГ) партиясининг етакчиси Алис Вайделнинг фаолияти аҳолининг 26 фоизи томонидан ижобий баҳоланса-да, унинг фаолиятига энг кўп салбий баҳо берилган сиёсатчи бўлиб қолмоқда: сўровда қатнашганларнинг 66 фоизи унинг ишини танқид қилган.