АсосийЖамият

Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани бўйича изоҳ берилди

ТИВ вакили фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

'Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, вазирлик БААдаги турли аэропортлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг текширувлари чўзилиб кетаётгани бўйича ҳолатларни алоҳида мониторинг қилиб бормоқда.

"Айни пайтда фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатимизнинг Абу Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан ушбу масалада зудлик билан музокаралар ўтказди ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турмоқда", — дейилади баёнотда.

Вазирлик вакилининг маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистон фуқароларини тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган ва натижада улар мамлакат ҳудудига кириб келишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун  Тошкент — Шаржа рейси билан Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинни томоша қилиш учун БААга келган 100 дан ошиқ ўзбекистонликлар 5 соатдан ортиқ вақт давомида Шаржа аэропортида ушлаб турилгани ҳақида хабар тарқалганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 13:03

    Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар

    2026 йилги Жаҳон бахти ҳисоботида яна шимолий давлатлар етакчиликни қўлга олди.

    'Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 12:48

    Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди

    Туркиянинг Бодрум шаҳрида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки нафар эркак томонидан жинсий тажовузга учрагани хабар қилинди.

    'Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 11:28

    Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 11:17

    Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди

    Хориждан мамлакатга ноқонуний олиб кирилган катта миқдордаги маҳсулотлар фош этилди.

    'Президент Имом Бухорий мажмуасига борди'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 10:22

    Президент Имом Бухорий мажмуасига борди

    Имом Бухорий руҳи покларига ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилди.

    'Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугайди?'ning rasmi

    Жамият 19.03.2026 09:28

    Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугайди?

    Байрам кунларида иссиқлик таъминоти сақлаб қолиниши маълум қилинди.