АсосийДунё

Барселона Исроил билан муносабатларни тўхтатди: "Ғазода содир бўлаётган воқеалар ғайриинсоний"

Испаниядаги Барселона шаҳар кенгаши Исроил ҳукумати ва Тель-Авив шаҳри билан институционал муносабатларни расман тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

'Барселона Исроил билан муносабатларни тўхтатди: "Ғазода содир бўлаётган воқеалар ғайриинсоний"'ning rasmi

Бу қарор Ғазо сатидаги зўравонликнинг кучайиши ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши жавоб сифатида қабул қилинди. Қарор "Исроил халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик ҳуқуқига риоя қилмагунича ва фаластинликларнинг асосий ҳуқуқлари таъминланмагунича" муносабатларни тўхтатишни назарда тутади

Қарор Барселонадаги Комунес, Ижтимоий партия (PSC) ва Каталония Республикачи партияси (ERC) томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, 1998 йилдан бери амал қилиб келаётган Тель-Авив билан дўстлик ва ҳамкорлик келишуви ҳам бекор қилинди. Қарорда Исроил ҳукумати ва унинг компаниялари билан ҳамкорликни тўхтатиш, Mobile World Congress каби тадбирларда Исроилнинг иштирокини тақиқлаш ва Барселона портида Исроилга қурол олиб келувчи кемаларни қабул қилмаслик каби чоралар ҳам назарда тутилган. 

Барселона шаҳар ҳокими Жауме Колбони бу қарорни "Барселона тинчлик шаҳри сифатида ўз ролини бажариши керак" деб таъкидлади ва Ғазодаги вазиятни "ғайриинсоний" деб баҳолади. 

Бу қарор шаҳар кенгашида сиёсий баҳсларга сабаб бўлди. Junts партияси бетараф қолди, PP ва Vox эса қарши овоз берди. Шунингдек, Каталония ҳукумати ҳам Тель-Авивдаги ташқи савдо офисини ёпишга қарор қилди. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар