Япон муҳандислари интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатишди: улар маълумотларни 1 миллион гигабайт (1,02 петабит) тезликда, 1 808 километр масофага узатишга муваффақ бўлишди.
Бу натижа 19 та мустақил каналга эга бўлган махсус оптик толали кабел ёрдамида амалга оширилди. Кабелнинг ташқи диаметри одатий оптик толаларникига ўхшаш бўлса-да, унинг ички тузилиши маълумотларни параллел равишда узатиш имконини беради.
Бу каби технологиялар келажакдаги юқори талабларга жавоб бериш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, сунъий интеллект, 6G ва Интернет нарсаларининг ривожланиши билан маълумот трафиги кескин ошиши кутилмоқда.
Ҳозирча бу натижалар лаборатория шароитида эришилган бўлса-да, улар келажакдаги юқори тезликдаги интернет инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади.
Абдуллоҳ Саййид