Давлат раҳбари ўз нутқида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевга саммитни юқори савияда ташкил этгани учун, Италия Бош вазири Жоржиа Мелонига эса ташаббус учун миннатдорлик билдирди.
Минтақавий ва глобал хавфсизлик таҳдидлари фондада мулоқотни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ва Афғонистон масалаларида Италиянинг фаол позицияси қўллаб-қувватланди.
Терроризм, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда махсус хизматлар ўртасида ахборот алмашуви таклиф қилинди.
Иқтисодий алоқалар
Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми сўнгги йилларда уч баробарга ўсгани қайд этилди.
“Марказий Осиё – Италия” ишбилармонлар клубини ташкил этиш ва доимий бизнес-форумлар ўтказиш таклиф этилди.
Тошкентда махсус саноат парки ташкил этиш ва италиялик ҳамкорлар билан юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.
“Яшил” энергетика ва экология
Қайта тикланадиган энергия, водород технологиялари ва сув инфратузилмасини модернизация қилиш соҳаларида Италия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.
Гуманитар ва таълим соҳаси
Турин ва Пиза университетларининг Тошкентдаги филиаллари фаолияти юқори баҳоланди.
Илмий-таълим консорциум ва ёшлар учун маданий форум ташкил этиш ташаббуслари билдирилди.
Сайёҳлик ва маданият
Италияда ўтказилган Ўзбекистонга оид кўргазмалар катта қизиқиш уйғотгани қайд этилди.
Хивада Креатив иқтисодиёт ва маданий алмашувлар форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Президент Мирзиёев “Марказий Осиё – Италия” ҳамкорлигини нафақат иқтисодий, балки сиёсий, илмий ва маданий соҳаларда ҳам ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг қатъий позициясини билдирди.