АсосийДунё

Краснодарда туғилганидан бери кўчага чиқмаган 7 ёшли бола топилди

Қўшнилар узоқ вақтдан бери шубҳали овозлар, бола йиғиси ва аёлнинг оғир руҳий аҳволидан шикоят қилиб келган.

'Краснодарда туғилганидан бери кўчага чиқмаган 7 ёшли бола топилди'ning rasmi

Қайд этилишича, қўшнилар узоқ вақтдан бери шубҳали овозлар, бола йиғиси ва аёлнинг оғир руҳий аҳволидан шикоят қилиб келган. Лекин болани ҳеч ким кўрмаган. 

Шундан сўнг васийлик хизмати ва полиция уйга кириб, 7 ёшли ўзи юра олмайдиган ногирон болани оғир аҳволда топган. Бола ҳеч қачон шифокор кўрмаган, боғча ёки мактабга ҳам бормаган. Тиббий ҳужжатлари умуман мавжуд эмас.

Ҳозирда бола реабилитация марказига жойлаштирилган. Онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судга даъво аризаси тайёрланмоқда.

    Бошқа янгиликлар