Президент ёрдамчиси Москвага ташрифи доирасида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, икки давлат вакили учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим йўналиши бўлган маданий-гуманитар мулоқотни ривожлантириш va жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, таълим va маданият соҳаларидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилган. Россия олий таълим муассасаларининг янги филиалларини очишга кўмаклашиш, ёшлар учун қўшма дастурлар, шунингдек, маданият соҳасидаги ташаббуслар мамлакатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланган.
“Фахрийлар va болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида тўхталинди. Маданий мулоқот va гуманитар алмашинув икки томонлама муносабатларнинг муҳим асоси бўлиб қолаётгани тўғрисида якдил фикр билдирдик”,— дея ёзади Мирзиёева.