АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп туғилиш қайд этилди?

Бу бўйича Миллий сатистика қўмитаси хабар берди.

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп туғилиш қайд этилди?'ning rasmi

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Самарқанд вилоятида 32 118 та тирик туғилиш қайд этилган ва бу Ўзбекистон бўйича энг юқори кўрсаткич. Бу ҳақда Миллий сатистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 266 минг 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Туғилишларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 11 896 та;
  • Андижон вилояти – 23 513 та;
  • Бухоро вилояти – 12 390 та;
  • Жиззах вилояти – 11 787 та;
  • Қашқадарё вилояти – 29 792 та;
  • Навоий вилояти –  7 367 та;
  • Наманган вилояти – 22 843 та;
  • Самарқанд вилояти – 32 118 та;
  • Сурхондарё вилояти – 24 599 та;
  • Сирдарё вилояти – 6 634 та;
  • Тошкент вилояти – 20 698 та;
  • Фарғона вилояти – 30 371 та;
  • Хоразм вилояти – 12 447 та;
  • Тошкент шаҳри – 20 023 та.

    Бошқа янгиликлар