“New York Post”нинг ёзишича, 2024 йил март ойида Хитойда илк бор аниқланган “НБ.1.81” номли янги коронавирус штамми бутун дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда.
Вируснинг “NB.1.81” штамми аллақачон Гонконг ва Осиёнинг бошқа ҳудудларини қамраб олди, эндиликда эса у АҚШ, жумладан Ню-Ёркка ҳам етиб келди.
Хитойда шифохонага ётқизиш ҳолатлари икки бараварга ошган, кекса ёшдагилар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Гонконгда ҳам оғир кечаётган касаллик ҳолатлари (81 та) ва ўлим ҳолатлари (30 та) айниқса кекса беморлар орасида қайд этилмоқда,
Мутахассислар “NB.1.81” вируси бошқа штаммларга нисбатан тезроқ тарқалаётганини огоҳлантирмоқда. Бу вариант йўтал, томоқ оғриғи, иситма ва чарчоқ каби аломатлар билан бошланади. Нашр таъкидлашича, Гонконг ҳукумати бу штамм хавфини камситган ҳолда, уни аввалги вариантлардан хавфлироқ эмас деб баҳолаган.
Россияда ҳам “NB.1.81” вируси айни пайтда жуда хавфли деб ҳисобланмаяпти. РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфексионисти Владимир Чулановнинг таъкидлашича, бу вариант бўйича қўшимча чоралар кўришга ҳозирча ҳожат йўқ.
Унинг сўзларига кўра, касалликнинг оғирлиги ва белгилари одамлар орасида айланиб юрган бошқа вариантлардан фарқ қилмайди. У шунингдек, апрель ойида Санкт-Петербургда бу штаммга чалинган икки ҳолат аниқланганини ва ҳар икки бемор ҳам тез орада тузалганини маълум қилган.
Абдуллоҳ Саййид