Россияда ноқонуний муҳожирларни аниқлаш учун дронлардан фойдаланила бошланди.
Шундай ҳодисалардан бири Краснодарда ўтказилган рейд пайтида юз берди. Росгвардия жангчилари қурилиш майдончасини кўздан кечиришди ва квадрокоптер ёрдамида барча ишчиларнинг кўчага чиқишини кузатишди.
Текширув натижасида 14 нафар хорижлик Россияда ноқонуний ишлаётгани аниқланди. Улар жарима тўлаши, кейин эса мамлакатдан депортация қилиниши талаб этилади.