Қайд этилишича, Юнусобод туманида фуқаро Ж.А. АҚШда яшовчи қариндоши Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, икки кишини танишлари ёрдамида Мексика ва Европа давлатлари орқали Америкага бориши учун виза олиб беришини айтган. Эвазига 22 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бектемир туманида эса С.Н. фуқаролар М.А. ва Х.Т.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Япония давлатига ишга юбориши эвазига 2000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.