АсосийЖамият

Тошкент аэропортида фуқаро 135 млн сўмли тилла пиёла билан ушланди

У сариқ рангли металлдан ясалган 750 пробали 1 дона пиёлани яшириб, Германияга кетаётган бўлган.

'Тошкент аэропортида фуқаро 135 млн сўмли тилла пиёла билан ушланди'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан Германиянинг Мюнхен шаҳрига парвозга отланган фуқарода 135 млн 200 минг сўмли тилла пиёла борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент-АЭРО хабар берди.                                                                                                                                                 

Қайд этилишича, Тошкентдан Мюнхен шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси йўл юклари орасига қиймати 135 млн 200 минг сўмлик, тахминий оғирлиги эса 104 граммни ташкил этувчи 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган 750 пробали 1 дона пиёлани  яшириб олиб ўтмоқчи бўлган вақтида божхона Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.                                                                                             

Билдирилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар