АсосийЖамият

18 ёшгача бўлганлар меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тузилди

Рўйхатда 40 та ишлар ва касблар номлари келтирилган.

'18 ёшгача бўлганлар меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тузилди'ning rasmi

Ўзбекистонда умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тасдиқланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унда Меҳнат кодексига мувофиқ, шунингдек, соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши мумкин бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида уларнинг меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тузилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тегишли низом тасдиқланиши кутилмоқда.

Рўйхатда 40 та ишлар ва касблар номлари келтирилган. Хусусан, ўқувчилар официант, сотувчи, сартарош, буюмларни қўлда тахловчи-қадоқловчи, деҳқон хўжалиги аъзоси, юкчи бўлиб ишлаши мумкин.

Бунда 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 килодан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.

16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси ўғил болалар учун — 6,5 кило, қиз болалар учун — 3,5 килоданоғир бўлмаслиги лозим

Тасдиқланиши кутилаётган “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишда уларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган 18 ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатга оид муносабатларида қўлланиши шарт.

15—16 ёшли шахсларни ишга қабул қилиш унинг ота-онасидан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.

18 ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим. Иш берувчи 18 ёшгача бўлган ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишда мазкур низомга риоя қилмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ёшга доир пенсия “проактив шаклда” фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади'ning rasmi

    Жамият 20.05.2025 17:56

    Ёшга доир пенсия “проактив шаклда” фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

    Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Бир ойда мингга яқин қидирувдаги шахс ушланди, 383 нафар бедарак йўқолганлар топилди'ning rasmi

    Жамият 20.05.2025 17:43

    Бир ойда мингга яқин қидирувдаги шахс ушланди, 383 нафар бедарак йўқолганлар топилди

    Ўзбекистонда 15 апрелдан 15 майга қадар "Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги тадбирлар ўтказилди.

    'Аттестацияда юқори балл олган ўқитувчилар Жанубий Кореяда малака оширади'ning rasmi

    Жамият 20.05.2025 17:40

    Аттестацияда юқори балл олган ўқитувчилар Жанубий Кореяда малака оширади

    Кореяда ўзаро тажриба алмашишлари ҳамда мактаблар фаолияти ва таълим  жараёнларини ўрганишлари режалаштирилган.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 20.05.2025 16:10

    Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда'ning rasmi

    Жамият 20.05.2025 15:11

    Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пасаймоқда

    2025 йилнинг январь-апрель ойларида қанча тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилгани маълум қилинди.

    'Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари кескин ошди'ning rasmi

    Жамият 20.05.2025 14:15

    Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари кескин ошди

    Бу ҳақда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатига оид шарҳида маълум қилинган.