АсосийЖамият

Тошкентдаги салонда аёлнинг юзи куйдириб қўйилди

Хизмат тегишли рухсатномасиз амалга оширилганлиги сабаб Рақобат қўмитаси томонидан тўпланган иш ҳужжатлари Бош прокуратурага юборилган.

'Тошкентдаги салонда аёлнинг юзи куйдириб қўйилди'ning rasmi

Рақобат қўмитасига фуқародан “ENVIRON PG” МЧЖга тегишли “Estelle” гўзаллик салонида амалга оширилган “сариқ пилинг” натижасида унинг юз терисининг асосий қисми (тахминан 80 фоизи) қаттиқ кимёвий кўйишга учраганлиги ва бу ҳолат оғир даволаш жараёни ҳамда молиявий юкламаларга сабаб бўлганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлил ишлари натижасида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. 

Хусусан, “Estelle” гўзаллик салони томонидан тиббий лицензия талаб қилинадиган косметологик хизматлар ҳеч қандай тегишли рухсатномаларсиз амалга оширилгани, пилинг хизмати кўрсатган ходимнинг олий тиббий маълумотга эгалиги тасдиқланмагани, кўрсатилган процедуралар белгиланган сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Жабрланувчи кўрган оғир оқибатлар ва “Estelle” гўзаллик салони фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси — лицензия ёки бошқа рухсатнома талаб қилинадиган фаолиятни тегишли ҳужжатларсиз амалга ошириш аломатлари мавжудлиги инобатга олинган ҳолда, Қўмита томонидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:38

    Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди

    Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

    'Нетаньяху тирик'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 17:13

    Нетаньяху тирик

    У хавфсизлик бўйича ёпиқ учрашув ўтказди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 12:05

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

    2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.