АсосийДунё

Италияда депутат парламент йиғилишига арвоҳ кийимида келди

У Бош вазирни қўрқитмоқчи бўлган.

'Италияда депутат парламент йиғилишига арвоҳ кийимида келди'ning rasmi

14 май куни Италия парламентида ғалати ва эътиборли воқеа юз берди дея хабар бермоқда zamon.uz.

Депутат Рикардо Маджи бошига чойшаб ёпиб, арвоҳ кийимида парламент залига кириб, Бош вазир Жоржия Мелонини қўрқитишга уринди.

Воқеа Бош вазир Мелони парламент аъзоларининг саволларига жавоб бераётган пайтда содир бўлган. Маджи, «Европа+» мухолифат партиясининг котиби, бошига оқ чойшаб ёпиб, ўзини арвоҳ сифатида кўрсатиб, трибуна томон йўл олди ва Мелонига нисбатан танқидлар ёғдира бошлади.

Маджи, 8-9 июнь кунларига белгиланган референдумга эътибор қаратди. Бу референдумда фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ бешта масала муҳокама қилинади. Маджи 2016 йилда, Мелони мухолифатда бўлган пайтда, у ўшанда референдум ҳақида сукут сақлаганини танқид қилди.

Маджи ҳозирда, айнан шу ҳолатни қайта такрорланаётганини ва ҳозирги ҳокимият вакилларининг сайлов участкаларига бормасликни тавсия қилишларига норозилигини билдириб, буни норозилик намойиши сифатида амалга оширди. Натижада, Маджи парламент залидан чиқариб юборилди. У олиб чиқилаётган вақтда Бош вазир Мелони юзида табассум билан воқеани томоша қилиб, «арвоҳ» депутатни телефонида видеога олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон парламентида спикер ва мухолифат депутати ўртасидаги оғзаки тортишув охир-оқибат муштлашувга айланиб кетганди. Можарони тўхтатиш учун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари залга киритилган ва спикер 20 дақиқалик танаффус эълон қилган.

    Бошқа янгиликлар