АсосийСиёсат

Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик очиқ муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди.

Foto: Saida Mirziyoyeva / TelegramУчрашув давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик очиқ муҳокама қилинди.

Хусусан, хотин-қизлар тадбиркорлигини ва таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари, сув ресурслари билан боғлиқ масалалар ҳамда минтақалараро алоқалар эътибор марказида бўлди.
Foto: Saida Mirziyoyeva / Telegram
“Жаноб Стипрайснинг минтақамиз билан боғлиқ бой касбий тажрибаси шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз. Очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз”, деб ёзган президент ёрдамчиси.

    Бошқа янгиликлар