АсосийЖамият

Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди

Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

'Хитой 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди'ning rasmi

июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилиш имкониятига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кириши учун давлат ички процедуралари тугалланди.

Кўрсатилган халқаро шартноманинг қоидаларига биноан, битим 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради ва у Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудига ўзаро визасиз сафарларига доир масалаларни тартибга солади.

Ўзаро битимга мувофиқ, томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Бунда томонларнинг давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, улар кириш визасини олдиндан олишлари лозим.

Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Кўрсатилган битим Хитойнинг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 18:54

    Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди

    Афғонистон ўз тадбиркорларига яратилаётган имтиёзлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

    'Навоийда ҳужжатларда эркак сифатида қайд аёл аниқланди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 18:46

    Навоийда ҳужжатларда эркак сифатида қайд аёл аниқланди

    Аёл эркак сифатида қайд этилганини пенсия ёшига етганда билган.

    '“Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тўхтатиладиган бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 18:32

    “Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тўхтатиладиган бўлди

    Бунга тадбиркорлар эътирози сабаб бўлган.

    'Депортация қилинганларни қайтариш харажатлари ундирилади'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 17:59

    Депортация қилинганларни қайтариш харажатлари ундирилади

    Ҳукумат қарорига кўра, хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга таъсир чоралари қўлланади.

    'Хориждан депортация қилинган шахсларга “загран” паспорт берилмайди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 17:17

    Хориждан депортация қилинган шахсларга “загран” паспорт берилмайди

    Бу ҳақда “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 13.05.2025 16:03

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.